Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади - ДТМ

ОТМга ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Ўзбекистонда янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари очиқ майдонда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Давлат ОТМга ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланди.
“2022-2023 ўқув йилида ўқишга қабул учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклиф ва чекловлари бўлмаса, тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилиши маълум қилинганди.