Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россиянинг антиқа қуроли - анти-дрон милтиқ конструктори билан интервью

"Ступор” – Россиянинг дронларга қарши махсус электромагнит тўлқинли қуроли. Илк бор Сурияда қўлланилган ушбу восита қандай пайдо бўлгани ва айни дамда Украинадаги махсус операцияда муваффақиятли қўлланилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл – Sputnik. Украинадаги махсус ҳарбий операция зонасида Россиянинг электромагнит қуроллари – "Ступор" дронларига қарши қуролнинг ишлатилгани ҳақидаги хабарлар шов-шувга айланди, деб ёзмоқда RT.
RT "Ступор” конструктори Дмитрий Клочкодан эксклюзив интервью олиш имконига эга бўлди.

— Дмитрий Василевич, қачон ва нима учун дронлардан ҳимоя воситалари устида ишлай бошладингиз?

- Бу жуда тасодифий содир бўлди. Мен маълумотим бўйича ҳарбий муҳандисман, Жуковский номидаги ҳаво кучлари муҳандислик академияси битирувчисиман. Нафақага чиқиб, турли илмий-техник ташкилотларда ишлай бошлаган вақтимда, 2015 йилда менга ғайриоддий таклиф билан мурожаат қилишди: бир жуда бой одамга, турли сабабларга кўра, дронлардан ҳимоя воситаси керак бўлиб қолган. Ушбу техник муаммо менга муҳандислик нуқтаи назаридан қизиқ туюлди ва масалани ўрганишга киришдим.
Дастлаб, 2,4 ва 5,8 гГц маиший частоталарда ишлайдиган, таъсир кучи 300 метргача бўлган биринчи дронларга қарши "милтиқ" яратдим.
Мижознинг муаммоси тўлиқ ҳал бўлди: рақиб дронлари қўнди, “ҳужумлар” тўхтади. Шундан сўнг аҳоли орасида миш-мишлар тарқала бошлади ва мен бундай анти-дронларни ишлаб чиқаришга буюртмалар ола бошладим.
"Ступор" - дронга қарши "милтиқ"
2016 йилда мен уларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш учун ўз кичик компаниямни очдим. Мен ва менинг ҳамкасбларим коттежлар, яхталар, тоифадаги объектларни ҳимоя қилиш учун махсус "Ступор" электромагнит қуролларини яратдик.

- Бундай қуролларнинг ишлаш принципи қандай?

- Қурилмалар учувчисиз учиш аппаратларини отишмайди ёки уриб туширмайди. Қурилма дрон ва оператор бошқарув консоли орасидаги алоқани узади, дронда сунъий йўлдош навигация тизимларининг сигналларини ўчириб қўяди.
Мен ўз комплексимни дронларни ерга ташламасликка, балки уларни “Ступор” оператори кўрсатган жойга эҳтиёткорлик билан қўндиришга “ўргатганман”.

- Ҳарбий ва махсус хизматлар сизнинг ушбу маҳсулотингизга қизиқишмадими?

— Биз, қурилмамиз қонунда белгиланган турли таъқиқлар остига тушиб қолмаслиги учун, бошидан соф фуқаролик соҳасига мослаштиришга ҳаракат қилдик. Иккинчидан бизни мудофаа саноатининг “катта амакилари” ютиб юборишини ҳам истамаган эдик.
Бошқа томондан йирик саноат корхоналари ҳам аксилғдрон тизимлар билан шуғуллана бошлади, лекин ҳозиргача уларнинг ишланмалари серияли ишлаб чиқаришга ўтгани йўқ.
Погонли кишилар, албатта бизнинг қурилмаларимизга қизиқиш билдиришди, лекин асосан оммавий спорт тадбирларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида. Масалан бизнинг “Ступор” 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг барча стадионларида хавфизликни таъминлашда иштирок этган.
Ундан ташқари, ҳарбийлар уни Сурияда ҳам синовдан ўтказиб, жуда яхши хулосалар билдиришган эди.

- Сизнинг қурилма Украинадаги махсус ҳарбий операцияга қандай келиб қолди?

Бу биз ўзимиз таклиф қилдик. Курсдошларим ва қуролли кучлардаги ҳамкасбларимнинг айтишича, душман дронлардан фаол фойдаланаётгани эди.
Мен уларга қарши туриш учун дронга қарши қуролдан фойдаланишни таклиф қилдим. Кўнгиллилар орқали ДХРга 10та “Супор” юбордим. Билишимча қуроллар ҳамма жойда, ёрдам берган, улар менга қўнғироқ қилишади, ёзишади, мақташади ва кўпроқ юборишни сўрашади.

- Расмий қўмондонликдан шарҳлар борми?

Албатта. Мен ҳатто юқори мартабали ҳарбий раҳбардан яна бир партия “Ступор”га расмий хат олдим. Биз уни тайёрлаб жўнатдик.

- Ўзингиз "Ступор" ни ҳаракатда синаб кўрдингизми?

- Бир неча кун олдин душман билан тўқнаш келган зонадан қайтдим. Фронт чизиғида жанг қилаётган йигитлар Украина томонидан дронлар жадвал бўйича учиб келишини яхши билиб қолишган.
“Кўз ўнгимда мен олиб келган "Ступор" ёрдамида жангчилар Украина дронини қўндиришди. Ва қўнган учоқни милтиқ қўндоқлари билан синдириб ташлашди ва худди Америка сунъий йўлдошини орбитадан уриб туширгандек қувонишди!
Дрондан олинган флеш-диск жуда қимматли маълумотга эга бўлиб чиқди. Бу 21 июндан 30 июнгача ҳудуднинг батафсил картографик текшируви эди. Дрон қаерда учган бўлса, у эрда - бизнинг ҳам, душманнинг ҳам позицияларини суратга олган эди. Бизнинг штаб ва артиллериячиларнинг қувончи чексиз эди!
"Ступор" - дронга қарши "пистолет"

— Сизда янги ишланмалар борми?

- Ҳа, бир нечта. Улар орасида автомобиллар ва зирҳли транспорт воситаларига ўрнатиш учун мосламалар, дронга қарши тўппонча ҳам бор.
— Сизнингча, "Ступор"ингизнинг махсус ҳарбий операция зонасидаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида ёритилгандан сўнг, ушбу маҳсулот ва сиз эълон қилган янги маҳсулотларни серийали ишлаб чиқариш бошланадими?
-Билмайман. Бу саволга жавоб, ҳарбийлар айтганидек, "менинг окопимдан баландроқда". Бугунги кунда ўз кучимиз ҳисобидан ҳомийлар маблағи ҳисобидан корхонамиз – саккиз нафар ходим, шу жумладан мен ҳам ойига юзтагача "Ступор" ишлаб чиқаришга қодирмиз.
Душман томонидан учувчисиз аппаратлар сонининг кўпайиши сабабли, бундай электромагнит мослама ҳар бир мото-ўқчи ва ҳаво десант взводи, артиллерия ва ҳаво мудофааси тизимларининг ҳар бир жанговар экипажида бўлиши керак.