Бу қизиқ

Колбаса бир бўлаги зарарлиги бўйича сигарет қутисига тенг - онколог

Копченая колбаса
Хом дудланган сервелат колбасасининг 50 гр канцерогенлиги бўйича чекилган сигаретага тенг, дейди "СМ-Клиника" бош онкологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Александр Серяков.
Sputnik
Хом дудланган сервелат колбасаси 50 гр канцерогенлиги бўйича чекилган сигаретага тенг, дейди "СМ-Клиника" бош онкологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Александр Серяков “Прайм” нашрига.
Олимлар гўшт ва колбаса саломатлик учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди
Профессор колбаса зарарли, аммо уни камдан кам истеъмол қилиш жиддий оқибатларга олиб келмаслигини таъкидлади. Аммо колбаса ва бошқа қизил гўштдан тайёрланган маҳсулотлари узоқ вақт давомида истеъмол қилиш саратон ва ўлим хавфини ошириши мумкин.
"Канцерогенлик нуқтаи назаридан энг хавфли дудланган колбаса ҳисобланади, чунки дудлаш вақтида кўплаб зарарли моддаларни ўз ичига олган тутун чиқарилади. Бундай колбаса таркибида нитритларга қўшимча равишда яна бир модда - бензпирен бўлиши мумкин. У ўтин термик парчаланишида ҳосил бўлади", - деб тушунтирди Серяков.
Олимлар орасида қизил гўшт таркибида саратон ҳужайраларини ривожланиш хавфини оширадиган моддалар мавжуд деган фикр мавжуд. Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги томонидан канцероген маҳсулотлар таснифига кўра, қизил гўшт саратон ривожланишини қўзғатиши мумкин. Қайта ишланган гўшт – сосиска, колбаса, консерва - расман биринчи канцероген гуруҳига киритилган.

"Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳар куни 50 грамм истеъмол қилиш йўғон ичак саратони хавфини 18 фоизга оширади", - деди шифокор.

Бошқа хавфли озиқ-овқат маҳсулотларига шпротлар, печенье, вафли ва бошқа қандолат маҳсулотлари, ширин газли сув, спиртли ичимликлар, чипслар, маргарин, майонез, соуслар, шакар, попкорн, сабзавот ва мевалар консервалари, генетик модификацияланган маҳсулотлар киради. Бироқ, улар сигаретадан зарарли экан, деб айтиш мумкин эмас - барчаси миқдорга боғлиқ, - деб хулоса қилди онколог.