МО раҳбарлари Қирғизистонда учрашади

Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари ушбу тадбирда иштирок этиш бўйича таклифини аллақачон қабул қилишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви Қирғизистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари ушбу тадбирда иштирок этиш бўйича таклифини аллақачон қабул қилишган”, дейилади хабарда.
Айтилишича, учрашувга тайёргарлик ва кун тартиби ҳақида Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровнинг душанба кунги телефон орқали мулоқоти давомида сўз борган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 5-6 август кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Туркманистонда бўлиб ўтганди. Унда Шавкат Мирзиёев ўз нутқида озиқ-овқат, савдо ва транспорт, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга доир таклифларни илгари сурган эди.