ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Ўзбекистоннинг барча ҳудудида йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш мумкин — аҳоли рационида йод танқислиги мавжуд. Бу ҳақида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Aкадемик, Я.Х.Тўрақулов номидаги ЭндокринологияРИИАТМ томонидан республиканинг барча ҳудудларидаолиб борилган тадқиқотларгакўра, фуқаролар томониданкунлик ўртача йод истеъмоли сезиларли даражада камайган бўлиб, бор-йўғи 32-64 мкг ни ташкил этади. Зарур бўлган минимал миқдориэса – 150-200 мкг га тенгдир.
Аслида йодга бўлган кунлик эҳтиёж миқдори
чақалоқларда кунига 50 мкг
1 ёшдан 6 ёшгача бўлганларда 90 мкг
7 ёшдан 10 ёшгача бўлганларда 120 мкг
ўсмирлар ва катталарда 150 мкг ни ташкил қилади
Ҳомиладорликва лактация даврида йодга бўлган эҳтиёж кунига 200-300 мкг гача ортади, чунки она организми йодни ҳомилаёки эмизикли бола билан бўлишади.
Танадаги йодни мўътадил камайиши боланинг мияси ривожланишининг бузилиши, йод танқислиги билан боғлиқ оғир клиник касалликлар - эндемик буқоқ ва кретинизм, ақлий заифлик, перинаталва чақалоқлар ўлиминингкўпайиши кабилар кузатилиши мумкин.
Йод танқислигини бартараф этишнинг энг оммавий йўлларидан бири - ош тузини мажбурий йодлаштириб сотувга чиқаришдир. Ушбу услубдан дунёнинг 96та мамлкатида фойдаланилади.
Ўзбекистонда ҳам бу борада 2007 йилда ва 2022 йилларда махсус қонунлар қабул қилинган. Уларнинг ижроси Санэпидхизмат томонидан амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 102 та йодланган ош тузини ишлаб чиқаришва қадоқлаш корхона ва цехлар бор. Йодланганлик даражаси белгиланган меъёрларга жавоб бермаган ҳолатларда уларниқайтайодлаш учун худудий санэпидхизматларининг тақиқлаш тўғрисидаги қарорибилан уларнинг реализацияси тўхтатилади.
Йод танқислиги туғма гипотиреоз билан касалланиш даражасини оширади, ҳомила ва янги туғилган чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланишига, ақлий заифликка олиб келади.
Aммо унутмаслик керакки, йод танқислигимавжудбўлганҳудудларда яшовчи барчааҳолининг интеллектуалсалоҳияти пасайишибумуқаррар хисобланади.