“Тошкент – Нукус” йўналишидаги авиақатновлар жадвали ўзгарди

Тошкент – Нукус – Тошкент йўналишидаги авиақатновлар жадвали ўзгарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Тошкент – Нукус – Тошкент йўналишидаги авиақатновлар жадвали ўзгарди.
“Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати 2022 йил 4 июлдан 2 августга қадар Тошкент – Нукус –Тошкент йўналиши бўйича HY017/018 авиақатновлари янги жадвал бўйича амалга оширилишини маълум қилди (маҳаллий вақт):
Тошкентдан жўнаб кетиш: 16:20 (20:00 ўрнига)
Нукусга етиб бориш: 18:00 (21:40 ўрнига)
Нукусдан жўнаб кетиш: 18:50 (22:30 ўрнига)
Тошкентга етиб бориш: 20:10 (23:50 ўрнига)