Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Қурбон ҳайити байрами давомида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити байрами давомида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олади.
Жумладан:
9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.