ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида аёллар футболи бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Чемпионат уч ҳафта давом этади. Бу ҳақда SputnikТожикистон хабар берди.
Қайд этилишича, турнирда Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этади.
Аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар 6-21 июль кунлари бўлиб ўтади яъни уч ҳафта давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилнинг 15-28 август кунлари бўлиб ўтадиган 2022 йилги аёллар футбол чемпионатига мезбонлик қиладиган икки давлатдан бирига айланган.