Шавкат Мирзиёев бугун яна Нукусга келди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда барча туман раҳбарлари билан мулоқот қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда видеоселектор йиғилишини ўтказиб, барча туманлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.
Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Таъкидланганидек, давлат раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.