ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалапоғистондаги вазият бўйича баёнот берди.
Ўзбекистон — Қозоғистоннинг қардош қўшниси, ишончли иттифоқчиси ва стратегик шериги.
Шунинг учун Қозоғистонда дўст қўшни мамлакатдаги воқеаларни хавотир билан қарши олишди.
“Ўзбекистон олий раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.
Ишончимиз комилки, биродар Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбир — Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича референдум арафасида тинчлик ва барқарорлик қарор топади”, - дейилган баёнотда.