ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда ичимлик суви заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
"Қорақалпоқ сув таъминоти" МЧЖ бундай хабарлар ёлғон эканини маълум қилди.
"Мазкур ёлғон хабарларга ишонмасликларингизни сўраймиз. Ичимлик сувининг таркиби қатор мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади. Ҳозирда фойдаланилаётган ичимлик суви ичишга яроқли ҳисобланади", — дейилади хабарда.