ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги фармони Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Конституциянинг 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Конституциявий қонуни 8-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати қуйидагича қарор қилган:
· Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 2 июлдаги "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги ПФ–164-сонли фармони тасдиқланади;
· Ушбу қўшма қарор дарҳол президентга юборилади;
· Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.