ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Толибон* амири Ҳайбатуллоҳ Охундзода Кобулдаги уламолар мажлисида нутқ сўзлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.
Охунзода нутқидан асосий фикрлар қуйидагилар:
️Мен қонун чиқармайман, лекин уламолар нимани лозим кўрса, шуни бажараман;
️Республика режими даврида афғонларга зулм қилишда қатнашганларнинг ҳаммасини кечирдим. Ўтган қилмишлари учун қасос олиш мақсадида уларни таъқиб қилишга уринганлар жазоланади. Аммо бу уларни янги ҳокимиятга киритиш керак дегани эмас. Биз афғонларга қарши жанг қилмоқчи эмасдик, лекин хорижлик босқинчилар уларни ўз қалқони сифатида фойдаланди;
️Халқаро ёрдам афғон иқтисодини қура олмайди, аксинча, уни янада қарам қилади. Биз тадбиркорлардан қайтишни, ўз мамлакатига сармоя киритишни, бу ерда корхоналар очишни сўраймиз – уларга ҳеч нарса таҳдид солмайди;
Жиҳод ғалабасининг нархи катта қон билан тўланди. У қандай шиорлар остида илгари сурилган бўлса, улар ҳозир амалда татбиқ этилмоқда. Афғонларга қарши ҳатто ядро қуроли ишлатишса ҳам - улар кофирларга бош эгмайди. (АҚШ Афғонистонда - "барча бомбаларнинг онаси" (GBU-43) , энг кучли ядросиз бомбани ташлаган эди);
️Ҳукумат адолат устида туради, адолат ўрнига қатағон келса - унинг қулаши муқаррар. Биз коррупция, тарафкашлик, қатағон ва этник камситишларга барҳам беришимиз керак;
Ҳеч бир давлат мустақилликсиз ривожлана олмайди. Чет элликлар бизга айтмасинлар: бу бизнинг мамлакатимиз ва биз уларнинг буйруғи билан Қодир Тангрига зид бўлган ишларни қилмаймиз. Адолатли курашда мағлуб бўлган душман энди фитна ва ташвиқот орқали ўз мақсадларига эришишга ҳаракат қилмоқда;
️Жангчилар мардонавор курашдилар, аммо ҳозир бошыа замон келди: давлат қурилиши жи=од эмас. Бунда олимлар олдинга чиқади. Бир-бирига маслаҳат бериб, амалдорлар ҳам ўзаро ёрдам кўрсатиб ишлаш керак. Бирлик бўлмаса, мамлакат омон қолмайди;
️Афғонлар Толибонга тўғри маслаҳат билан ёрдам беришлари керак. Лекин бу уларга Толибон* камчиликларини оммавий ахборот воситаларида бўғиб кўрсатишга ҳақ бермайди. Бу фақат ҳукумат ва халқ ўртасида низо чиқаради.
Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, 1 июл куни Кобулда Афғонистоннинг барча ҳудудларидан келган 3000 мингдан ортиқ уламолар иштирокида умумафғон уламолар кенгаши (Лойя-жирға) бўлиб ўтган. Ундан бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинган, жумладан келгусида давлат бошқарувида иштирок этувчи 100 нафар оқсоқолллар кенгаши ҳам сайланган. Лекин Афғонистондаги мухолифат кучлар вакиллари айтишига кўра толибон* томонидан ташкил қилинагн ушбу йиғин - бу шунчаки кўзбўямачилик, унда барча миллат ва элат вакиллари иштиорк этмаган.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида бўлган ташкилот