ТОШКEНТ, 2 июл – Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти вақтинча ишини тўхтатди. Бу ҳақда Қозоғистон Хавфсизлик хизмати (КНБ) чегара хизмати баёнотига асосланиб Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.
“Ўзбекистонлик ҳамкорлардан олинган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб ахборот тизимидаги носозликлар туфайли "Даут-ата" – "Тажен" автомобиль йўлидаги чегара ўтказиш пунктидан одамлар, транспорт воситалари ва товарларнинг ўтказиш вақтинча чекланган.
Шунингдек, "Каракалпакия" – "Бейнеу" йўналишида темир йўл қатновини ҳам вақтинча тўхтатишни режалаштирган", - дейилади хабарда.
Шу муносабат билан чегара пунктларини кесиб ўтмоқчи бўлган икки давлат фуқароларидан йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.