ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Иттифоқчи кучлар Лисичанск марказига кириб келишди. Бу ҳақида биринич бўлиб Рамзан Қодиров хабар қилди.
Апти Алаудинов қўмондонлигидаги бўлинмалар ва ЛХР халқ милициясининг 2-корпуси жанг билан бутун шаҳарни кесиб ўтишди ва унинг марказига этиб боришди, дейилган хабарда.
Иттифоқчи кучларнинг бошқа бўлинмалари ҳам қанотлардан муваффақиятли ҳужум қилиб, шаҳарни озод қилишди.
Шаҳарда кўп сони тинч аҳоли қолган. Украина ҳарбийлари уларга уларга Лисичанскни тарк этиш имкониятини бермаган. Озод қилинган лисичанскликлар халаскорлардан миннатдор. Улар биринчи навбатда марказий майдонда Ғалаба байроғини ўрнатишди.
Энди шаҳардаги тинч аҳоли ҳеч қандай таҳдид йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Маълумки, украин нацистларнинг севимли тактикаси - турли хил портловчи мосламалар ва тузоқлар ўрнатиб кетишдир. Шу сабабли, шаҳарни миналардан - тозалаш навбатдаги устувор вазифадир.
Россия махсус операцияси
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.