Тошкентда итлар кўргазмаси бўлиб ўтади

Кўргазмада “Меҳр” уйсиз итларни реабилитация қилиш маркази итлари ҳам кўрсатилиб, хоҳловчилар уларни ўзлари билан олиб кетишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. 2 июль куни Мирзо Улуғбек номидаги хиёбонда (собиқ Тельман номидаги хиёбон) MEHR DOG FEST фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль Халқаро итлар куни муносабати билан ташкиллаштирилмоқда.
Тадбир ташкилотчиларининг хабар беришича, бу куни хиёбонда “Меҳр” уйсиз итларни реабилитация қилиш маркази итлари ҳам кўрсатилиб, хоҳловчилар уларни ўзлари билан олиб кетишлари мумкин. Шунингдек, кун давомида бўлиб ўтадиган фестиваль доирасида:
Уйсиз итлар кўргазмаси (итларнинг барчаси эмланган ва стерилланган)
Диджей, хонандалар чиқишлари, рақс флешмоблари
Болалар учун маҳорат дарслари
Ҳайвонларга қандай муносабатда бўлишни ўргатиш учун меҳрибонлик дарслари
Фестивалда хайрия ярмаркаси ҳам бўлиб ўтади. Кириш бепул.
Аввалроқ, “Ҳаёт” уйсиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти, “Мушуккент” лойиҳаси ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи томонидан волотерлар қутқарган ит ва мушуклар кўргазмаси бўлиб ўтган эди. Кўргазманинг биринчи кунида 10 та ит ва икки мушук ўз эгаларини топишган эди.