ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти терминалига кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вақтинчалик чекловлар аэропортда олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан жорий этилган.
“Зиёратчиларнинг ҳажга жўнаб кетиши ва ҳаждан қайтиб келиши, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан терминалга кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилди”, дейилади хабарда.
Терминал биноси ва терминал олди ҳудудларда тирбандликлар ҳамда тиқилинч ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чекловлар жорий йилнинг 31 июлига қадар амал қилади.