ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. 1 июлдан бошлаб 2022/2023-ўқув йили учун давлат ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни онлайн топшириш жараёни бошланди.
Ҳужжатлар вазирликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинмоқда. Қабул 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида амалга оширилади.
Бунда баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Эслатиб ўтамиз, магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этиш тартиби белгиланган.