ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Ўзбекистонда шу йилнинг 1 январь ҳолатига 20,1 минг бош туялар борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Туялар энг кўп боқилаётган ҳудудлар:
Навоий вилояти – 44,3 %
Қорақалпоғистон Республикаси – 24,1 %
Бухоро вилояти – 11,9 %
Қашқадарё вилояти – 8,1 %
бошқа ҳудудларда жами туяларнинг 11,6 % мавжуд.
Маълумот учун, туялар бир ўркачли ва икки ўркачли турга бўлинади. Улар йил мобайнида дашт ва саҳро яйловларидаги ўт, янтоқ каби ўсимликлар билан озиқланади. Туядан сут, гўшт ва жун олинади. Чўл кемалари дунёда энг қайсар жонивор ҳисобланар экан. Улар денгиз ёки дарёда ҳам суза олади.
Туянинг кўзи фавқулодда кўриш қобилиятига эга бўлиб, 3-4 километрдан таҳдидларни аниқлайди.