Uzbekistan Airways маҳаллий парвозлар сонини оширди

27 июндан бошлаб Нукус, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларига парвозлар амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Uzbekistan Airways Нукус, Бухоро, Наманган ва Қарши шаҳарларига парвозлар сонини оширди.
Тошкентдан 4 та шаҳарга 27 июндан бошлаб парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
27 июндан – душанба кунлари
Тошкент – Нукус 07:15 – 08:55
Нукус – Тошкент 09:45 - 11:05
28 июндан – сешанба кунлари
Тошкент – Бухоро 20:00 - 21:10
Бухоро – Тошкент 22:00 - 23:00
30 июндан – пайшанба кунлари
Тошкент – Наманган 07:15 - 08:15
Наманган – Тошкент 09:05 - 09:55
1 июлдан – жума кунлари
Тошкент – Қарши 20:00 - 21:00
Қарши – Тошкент 21:50 - 22:50
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.