Тошкентда "Солнце на вкус" фильми намойиш этилди

27 июнь кунидан Тошкентда Кинематография агентлиги томонидан "Ёшлар ва кино" ҳафталиги старт олди.
Sputnik
Бугун 30 июнь куни БДКИ Тошкент филиали ёзги кинотеатрида Россия билан ҳамкорликда суратга олинган "Солнце на вкус" ("Қуёш таъми") кинокартинаси намойиш этилди.
Фильм оилавий фентези жанрида, унда таниқли рус ва ўзбек актёрлари роллар ижро этишган.
"Ёшлар ва кино" ҳафталиги 3 июлга қадар давом этади.
Дастурдан кинокастинглар, янги кинолойихалар тақдимотлари, премьералар ва давра суҳбатлари ўрин олган.