Россия ва Хитойни жиловлаш йўлида НАТОнинг бемаъни стратегияси

Ғарбни бир вақтнинг ўзида икки фронтга - Россияга ва Хитойга қарши геосиёсий уруш эълон қилиш арафасида турибди. Бу унинг гегемон сифатида сўнгги зарбаси бўлиши мумкин. Бу вазиятда Россия ва Хитой қандай йўл тутиши керак?
Sputnik
НАТОнинг Мадридда бўлиб ўтган саммити декларациясида Россия расман “иттифоқчилар хавфсизлиги ва Евро-Атлантика минтақасида тинчлик ва барқарорликка энг муҳим ва бевосита таҳдид”деб эълон қилинди.
Бироқ, альянс эса ўзига ўзи - "мудофавий ва ҳеч қайси мамлакат учун хавфи бўлмаган” деб тариф берди. Иттифоқдошлар “Россия томондан бўладиган таҳдидларга қарши жавоб бериш”, бундан ташқари, “Украинага сиёсий ва амалий ёрдам бериш” ва “шарқий флангда қўшимча кучли жанговар кучларни кўпайтиришда” давом этишади.
Россиядан эса “Украинадан чиқиб кетишни” талаб қилишмоқда. Декларацияда буни қандай амалга оширишларини айтиб ўтишмаган, бироқ инглизлар жонга оро кириб, иттифоқнинг бошқа барча аъзоларини нимага ундашларини айтишди.
Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс, Мадридда нутққа чиқар экан, ҳаммасини аниқ-равшан айтди:
“Ҳозир ҳаракатларни кўпайтириш ва Украинада Россияни мағлуб этиши, Зеленскийнинг куч позициясидан туриб музокаралар ўтказа олишини таъминлашнинг айни пайти. (...) Биз Россиянинг Украинада мағлуб бўлишига эришишимиз шарт. Биз буни Европа хавфсизлиги, эркинлиги ва демократияси учун қилишимиз шарт. Бу Европада узоқ муддатга тинчликни таъминлашнинг ягона йўли.
Баъзилар Россия ҳамон Украинада бўлиб турганда музокаралар ўтказишни айтишмоқда. Аммо бу ишнинг оқибати фақат ёлғон тинчлик бўлади. Биз тарихдан сабоқ чиқаришимиз керак, масалан, минтақада узоқ муддатга тинчликни таъминлаши керак бўлган Минск келишувларининг бузилиши. Айтмоқчи бўлганим шуки, биз аввал Россияни мағлуб этишимиз, кейин музокаралар бошлашимиз керак”.
Англо-саксонларнинг Россия устидан ғалаба қозонгунга қадар уруш олиб бориш ниятларини биз аллақачон тушунганмиз. Бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ. Бироқ, бизни бошқа масала бироз ҳайратга солади - наҳотки улар ҳали ҳам Ғарбнинг ғалабасига шунчалик ишонишмоқда? Вазият Ғарбнинг мағлубияти томон бораётгани - воқеликка реал кўз билан қарайдиган ҳар бир одамга тушунарли-ку? Москва ортга чекинмоқчи ҳам, ўз кўзлаган мақсадларидан воз кечмоқчи ҳам эмас.
Эҳтимол бу шунчалик англичанларнинг ўзига хос агитациясидир? Улар атлантикачилар ўртасида қатъиятни сақлаб қолиш ва келажакда ғалаба қозонишга барча шубҳаларни йўқ қилиш мақсадида ушбу ташвиқотни амалга оширишмоқда? Ҳа майли, бу уларнинг диди ва ҳуқуқи...

НАТО стратегияси

Бу ерда НАТОнинг якуний мақсадлари бунданда қизиқарлироқ. Табиийки, яқин истиқболда, 2030 йилга қадар кўзланган мақсадлар. Ҳар ҳолда Мадридда айнан шулар муҳокама қилинди. Агар Россия асосий таҳдид бўлса, унда барча кучлар у билан курашга йўналтирилган бўлиши керак, мантиққа кўра. Лекин НАТО ҳарбийларининг ўзлари қуроллар ва пуллар етишмаётгани ва армиялар ҳажмини кенгайтиришга эҳтиёж борлигини тан олишмоқда. Рус танкларини Варшава ва Берлинда кутаётган экансиз - майли Россия билан машғул бўлинг. Уни яккаланг, ҳар томондан босим ўтказинг, кучларингизни шу даражада кўпайтирингки, токи уйқунгизда ҳам хотиржам бўлинг.
Аниқ бўлган фактларга қараганда, НАТО кучлари ҳам анча кўп экан. Лекин шу ерда НАТО стратегиясида илк бор Хитой пайдо бўлмоқда - ҳали душман сифатида эмас, лекин таҳдид бошланиши сифатида:
“Хитойнинг баён қилган амбициялари ва унинг мажбурлаш сиёсати бизнинг манфаатларимизга, бизнинг хавфсизлигимизга, бизнинг қадриятларимизга таҳдид солади (...) Хитой ўзининг халқаро таъсирини кучайтириш учун кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий воситалардан фойдаланади, аммо шу билан бирга ўз стратегияси, ниятлари ва ҳарбий кучини ошириш борасида мавҳум бўлиб қолмоқда”.
Балки гап Хитой Халқ Республикасининг Россия билан “чуқур стратегик шериклиги” ва “уларнинг асосланган ҳалқаро тартибни бузишга уринишидардир” (альянснинг ўша стратегик концепциясида худди шундай деб ёзилган), ва уларни ҳар доим НАТОни қоралашидадир? Яъни Хитой доим тажовузкор Россия билан бир томонда ўйнади ва мудовафий альянс бунга жавоб бермай яна нима қилиши керак?
Ёки масала барибир НАТОнинг ҳаммасини бошдан оёқ ўзгартириб юбораётганидадир- ва нафақат Евро-Атлантик, балки Тинч океани минтақасидаги муаммоларга ўз бурнини суққанидадир? Аслида бу асло унинг ҳаракатлари ва манфаатларига тўғри келмайди. Агар, аслида НАТОнинг шунчаки англо-саксонлар ва уларга қарам бўлган Европа ташкилотларидан ташкил топган альянс эканлигини айтмаса.
Англо-саксонларнинг эса ҳар ерда манфаатлари бор ва шунинг учун у қаерда бўлмасин, ҳар қандай мустақил держава унга “таҳдид қилади”. Эрон ёки Венесуэла, Шимолий Корея ёки Мьянма- булар тирик қолганлардан. Ироқ ва Ливия - булар эса йўқ қилинганлардан.
Россия ёки Хитой каби йирик держава, цивилизация мамлакатлари ҳақида нима дейиш керак - уларнинг борлигининг ўзи англо-саксонларнинг “манфаатлари, хавфсизлиги ва қадриятларига” раҳна солади. Ва қачонки улар парчаланиш ёки кучсизлик вақтида йўқотганларини қайтариб олишни бошласа- шу пайтнинг ўзида жанг майдонида, иложи борича бировларнинг кўли билан мағлуб қилиш керак бўлган “асосий таҳдид” ҳисобланиб қолади.
Бунинг ҳаммаси тушунарли ва ҳайратланарли эмас. Ғалаталиги бошқа. Ўзини Россия таҳдиди остида деб эълон қилган Ғарб ўз мавқесини ёмонлаштириш ва рақибларини кўпайтириш учун ҳаммасини ўз қўллари билан қиляпти. Хўш, нега энди Хитойни НАТОга “таҳдид” сифатида айблаш керак бўлиб қолди? Бунинг амалий маъноси нимада?
Йўқ, англо-саксонларга ўн йилликлар учун асосий муаммо бу Хитой эканини ҳамма тушуниб турибди. Пекин ҳам англосаксонлар билан музокара орқали келишиб олиш мумкинлигига ёки глобализаторларнинг энг қадимги цивилизацияга муносабати ҳақида ҳам хомхаёллар йўқ. Лекин нима учун шундоқ ҳам кескин бўлган муносабатларни янада кескинлаштириш керак бўлди? Аслида НАТО қаерда-ю, Хитой қаерда ўзи?
Дунёда ҳеч ким Хитойнинг Европа хавфсизлигига ҳатто Россия билан биргаликда ҳам хавф солишига ишонмайди. Хитойнинг ўз остонасида, Тинч океани минтақасида ҳам муаммолари ошиб тошиб ётибди. Шунчаки, Ғарбда кимдир Хитойга унга нафақат АҚШ балким бутун НАТО, яъни Европа ва Канада, Австралия ва Янги Зеландия ҳам қарама-қарши турганини кўрсатиб қўйгиси келган холос. Ва нафақат сиёсий ва иқтисодий томондан балким ҳарбий томондан ҳам.
Яъни, евроатлантик ҳарбий альянс Тинч Океани державаси (Хитой)дан норози эканлигини билдиряпти ва ундан қандай жавоб кутмоқда энди?
Жавоб эса - англо-саксонларни энг кўп хавотирга солган ва уларнинг объектив стратеглари кўп маротаба огоҳлантирган тарзда бўлади - яъни Россия-Хитой муносабатларининг мустаҳкамланиши кўриншида.
Демак англо-саксонлар ўзи қўллари билан НАТО ёрдамида Москва ва Пекин иттифоқдошлигини янада мустаҳкамланишига ҳисса қўишишди. Бу ахмоқликми ёки сотқинлик деб сўрагиси келади кишини. Лекин жавоб оддий, улар Россия ва Хитой ўртасида совуқлик тушириб бўлмаслигига кўниккан кўринади ва шунинг учун ҳеч нимани яширишмоқчи эмас.
Чунки, англо-саксон стратеглари ўртасида шундай фикр ҳам бор, Москва ва Пекин иттифоқдошлиги узоққа бормайди ва Ғарб ҳатто энг кичик рус-хитой қарама-қаршилигидан ҳам муносабатларни бузиш йўлида фойдаланиши керак. Эҳтимол, англо-саксон илонининг бир боши унинг иккинчи боши нима қилаётганини билмас?
Йўқ, бунга жавоб ундан ҳам оддийроқ - Атлантика альянсида қарор қабул қиладиган барча бошлар Ғарб ҳали ҳамон дунёнинг қолган қисмидан ва ҳатто Москва ва Пекиндан ҳам устун эканлигига ишончи комил. Бу геосиёсий устунлик (молиявий, ҳарбий, мафкуравий, ташвиқий) уларнинг фикрича, яна узоқ вақт давом этади, бу вақт ичида “исёнчилар”нинг танобини тортиб қўйишга улгуриш керак. Хўш, қандай қилиб?
Масалан, уларга маҳаллий ҳарбий мағлубият етказиш ва тўполонга олиб келадиган ички муаммоларни янада кучайтириш (бу “Россияни мағлуб этишнинг ягона йўли ахир- 1917 йилни эсланг). Ва бир вақтнинг ўзида “исёнчиларни” ўз атрофида Ғарбдан норози бўлган жамоани тузишга рухсат бермаслик, уларга параллель ва муқобил глобал алоқаларни ривожлантиришга йўл қўймаслик (молиявий, савдо-сотиқ, логистик, хомашёвий, ахборот).
Мана шу чекланмаган имкониятларига ишончнинг ўзи Ғарбни бир вақтнинг ўзида икки фронтга - Россияга ва Хитойга қарши геосиёсий уруш эълон қилишдек ҳалокатли телбаликка олиб келади. Умуман, англо-саксонларнинг ўзлари ҳозирги ҳаракатларнинг нақадар ҳалокатли эканлигини фақатгина кучи етмай қолгандагина англаб етади. Бизга эса бунга қадар уларнинг “бутунлай устунликка эришиш" ҳақидаги хомхаёлларига халақит бериш умуман қизиқ эмас.