ТОШКЕНТ, 30 июн- Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой тадбиркорлари тўқимачилик саноатида ҳамкорликни ривожлантирмоқчи. Бунинг учун Пекин ўзбекистонлик тадбиркорларга тўқимачилик саноатларида аксессуарлар ва фурнитуралар билан бўлишишга тайёрлигини билдирди, дейди “Ўзтектилсаноат” Асосиацияси раиси Ильҳом Ҳайдаров.
Узбекистан и Китай подписали меморандум о сотрудничестве в текстильной промышленности
© Sputnik
30 июнь куни Тўқимачилик саноати тармоғини ривожлантириш бўйича иккинчи Ўзбекистон-Хитой форумида “Ўзтекстилсаноат” Ўзбекистондаги хитойлик тадбиркорлар ассосиацияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Форум иштирокчилари Ўзбекистонда пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортни кўпайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Эслатиб ўтиш жоиз, республика ҳукумати пахта ҳосилдорлигини 1 миллион тоннадан 1,3 миллион тоннага оширишни режалаштирган.
Узбекистан и Китай подписали меморандум о сотрудничестве в текстильной промышленности
© Sputnik
Бу янги иш ўринларини яратишни ҳам талаб қилади дейди форум спикерлари. Бугунги кунда текстиль саноатида 400 минг фуқаро иш билан таъминланган. Ички қайта ишлаб чиқариш даражаси эса 100% га етган.
“Ҳозирда мамлакатда дунё бозорида яқори рақобатни яратадиган 134 та пахта кластерлари фаолият юритмоқда”, - дейди Илҳом Ҳайдаров.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, йил сўнггида тўқимачилик саноатидан 3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ даромад олиш кутилмоқда.
Айни пайтда 5342 та корхона тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида, шунингдек, Фарғона ва Андижон вилоятларида жойлашган (ушбу вилоятларга жами 2223 та корхона тўғри келади).
Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг асосий импортчилари қўшни мамлакатлар. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йил боши ҳолатига кўра, Россия тўқимачилик импортчилари орасида биринчи ўринни эгаллаган (39,4 миллион доллар). Ўтган йил давомида Россиянинг Wildberries онлайн-ритейлери 2020-йилга нисбатан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кийим-кечаклар савдосининг 90 фоизга ошганини қайд этди. Компания матбуот хизматининг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қизиқишда пахта сифати сабаб бўлмоқда.
Кейинги ўринда Қирғизистон - 2022-йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондан 24,1 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олган бўлса, учинчи ўринни эгаллаган Қозоғистон – 3,1 миллион долларга тўқимачилик маҳсулотларини сотиб олган.