ОКМК - Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан биридир. Унинг ЯИМда - 7%, экспортда - 15 %ни ташкил қилади. Кон ҳудуди 11 минг гектар, йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби 13 турдаги қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.
Лойиҳа доирасида, шунингдек, оҳак заводи, 650 мегаваттли электр тармоғи ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Жами 6 минг киши иш билан таъминланади.
Айтиш жоизки, 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши - Россия билан ҳамкорлик асосида амалга оширилади. Хусусан, Россиянинг "Уралмашзавод" корхонасидан умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган аспоб-ускуналар сотиб олиш режалаштирилган.
Тўлиқ номи - НУСТ МИСиС. Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий тадқиқот технологик университети" МИСиС ". (Московский Институт Стали и Сплавов)
Материалшунослик, металлургия ва тоғ-кон саноати соҳасидаги етакчи Россия университети.
Таркибига 9 та институт ва 6 та филиал киради, улардан 4 таси Россияда ва 2 таси чет элда фаолият юритади. Университетда 30 дан ортиқ тадқиқот лабораториялари ва жаҳон даражасидаги 3 та муҳандислик марказлари мавжуд.
Бугунги кунда университет Россиянинг квант физикаси соҳасидаги асосий тадқиқот марказларидан бири ҳисобланади.