Гўзал Абдуллаева МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган танловда ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик иштирокчи танловда ўзбек операси (М.Бафоевнинг "Ҳамса") таҳлилига бағишланган илмий мақоласи билан қатнашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон давлат консерваторияси магистранти Гўзал Абдуллаева МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган танловда ёш олимлар сафидан жой олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида "Энг яхши ёш олим-2022" халқаро танлови бўлиб ўтди.
Унда Гўзал Абдуллаева ўзбек операси (М.Бафоевнинг "Ҳамса") таҳлилига бағишланган илмий мақоласи билан қатнашди.
Танлов натижаларига кўра, у “Санъат” йўналишида диплом, гувоҳнома ва кўкрак нишони билан тақдирланди.
Унинг мақоласи “Энг яхши ёш олим-2022” номли МДҲ давлатларининг V халқаро китобида чоп этилди.
Маълумот учун, Гўзал Абдуллаева "Келажак бунёдкори" медали соҳибаси ҳисобланади.