Европа Украинани очлик ёқасига олиб келмоқда – Венедиктов

Александр Венедиктов айтишига кўра, Ғарб бировнинг ҳисобидан яшаган ва бировнинг ҳисобидан ривожланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Украинадан ғалла экспорт қилаётган Европа давлатлари бу мамлакат халқини очлик ёқасига олиб келиб қўйди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Александр Венедиктов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ғарб бировнинг ҳисобидан яшади, бировнинг ҳисобидан ривожланди, бировнинг ҳисобидан курашди. У бир вақтнинг ўзида бойиб кетишга ҳам муваффақ бўлди. Наполеоннинг сўзларини эсланг — уруш ўзини ўзи боқиши керак. Мана ҳозир у ўзини ўзини том маънода боқяпти. Европаликлар Украинадан ғалла экспорт қилмоқда, бу эса Украина халқини том маънода очлик ёқасига олиб келиб қўймоқда”, дейди Венедиктов.
Маълумот учун, БМТ ушбу йилда ғалла тақчиллиги туфайли дунёда озиқ-овқат инқирози таҳдидини ҳақида қайта-қайта огоҳлантирган эди. Ғарб давлатлари бунда дарҳол Россияни айблашга шошилишди. Гўёки Россия Украина донини жаҳон бозорларига етказиб беришга тўсқинлиқ қилаётган эмиш. Москва бундай баёнотларни қатъиян рад этиб, Россия томонидан дон экспортига ҳеч қандай тўсиқ йўқилигини таъкидлашди.
Шу билан бирга, Киев томони донни экспорт қилиш учун кўплаб тўсиқларни яратдилар: Мариуполь шаҳар портида сақланаётган катта миқдордаги буғдойни ёқиб юборди, ҳарбий операция бошланган вақтда Украина қўшинлари Қора денгизни миналаштиришди, кейинчалик, миналар тросдан узилиб денгизга эркин сузишга чиқиб кетди ва ҳозирги замонда Қора денгиздаги ҳар қандай кемага хавф солмоқда. Уларнинг камида ииктаси Туркия қирғоқлари яқинида топиб зарарсизлантирилган эди. Украина Одесса портидан хорижий кемалар чиқишига тўсқинлик қилишининг яна бир сабаби - Киев хорижий кемалар чиқиб кетганидан сўнг Россия у ерга зарба беришидан қўрқади.
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Россия Украинадан ғалла экспорт қилинишига тўсқинлик қилмаяпти, агар Киев портларни миналардан тозаласа, донли кемалар муаммосиз чиқиб кетиши мумкин.