Велопойга туфайли Чорвоқ йўлининг бир қисми вақтинча ёпилди

Йўл ёпилиши велоспорт-шоссе бўйича ўтказилаётган мусобақа билан боғлиқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказилаётган мусобақа сабабли айрим йўллар вақтинча ёпилди. Бу ҳақда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
28 июнь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида спортнинг велоспорт-шоссе бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.
Шу муносабат 30 июнь соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4P12 "Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ" автомобиль йўлининг 34-километридан бошлаб 47-километрлари оралиғида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Автомобиль ҳайдовчиларига айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.