“Қизил китоб”га киритилган йўрға тувалоқлар табиатга қўйиб юборилди

Қорақалпоғистонда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлардан яна 402 таси Устюрт текислиги ҳудудига қўйиб юборилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Давлат экология қўмитаси ва “Falcon hunting solutions” компанияси томонидан Ӯзбекистон "Қизил китоб"и ҳамда халқаро “Қизил китоб”га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш йўрға тувалоқлардан яна 402 таси Устюрт текислиги ҳудудига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Қизил китоб”га киритилган йўрға тувалоқлар табиатга қўйиб юборилди

Қорақалпоғистонда 2017-2021 йиллар оралиғида жами 9 491 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилган. Йўрға тувалоқлар 2 009 йилда Ўзбекистон "Қизил китоби"га ноёб тур сифатида киритилган.

Йўрға тувалоқ асосан Қизилқум чўлида, Ўзбекистондан ташқарида Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказ орти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди.
Чўлларга баҳорга яқин учиб келади. Ҳар бири 2, 3 донадан тухум қўяди ва 21, 25 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди.
“Қизил китоб”га киритилган йўрға тувалоқлар табиатга қўйиб юборилди
Айни пайтда Ўзбекистонда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиат бағрига қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.