НАТО саммити меҳмонларини рус таомлари ҳайратда қолдирди - Reuters

Салатнинг бир кишилик порцияси саккиз евродан, бир неча соат ичида сотилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Мадридда бўлиб ўтаётган НАТО саммитининг ресторан менюсидан “Русча картошкали салат” деб номланган таомнинг жой олиши ғарб расмийлари ва журналистларини ҳайратда қолдирди, деб хабар қилди Reuters. РИА Новости.
Салат таркибига нўхат, картошка, сабзи ва майонез киради.
"НАТО саммитида рус салати? Мен бу таом танловидан бироз ҳайратда қолдим", - дейди журналист Иняки Лопес.
Мақола муаллифларининг қайд этишича, “рус салати” саммит иштирокчиларининг Россияни Шимолий Атлантика альянси учун расман “таҳдид” деб аташ режалари туфайли саросимага сабаб бўлган.
Бироқ, таомнинг юқори углеводлилиги унинг мунозарали номидан кўра муҳимроқ эди. Хабарларга кўра, у бир неча соат ичида сотилган.
Маълумот учун, НАТО саммити 30 июнга қадар давом этади. Унда Россияни “коллектив хавфсизликка бевосита таҳдид” сифатида белгилашга оид янги стратегик концепцияни қабул қилиш режалаштирилган.