Бу қизиқ

Кимларга тарвуз ейиш мумкин эмас? Уролог тавсияси

Уролог ва замонавий тиббиёт клиникаси бош шифокори Николай Захарченко кимларга тарвуз ейиш мумкин эмаслиги ҳақида ўз тавсияларини берди.
Sputnik
Уролог ва замонавий тиббиёт клиникаси бош шифокори Николай Захарченко "360" телеканалига берган интервьюда қандли диабет билан касалланган кишилар тарвузни меъёрдан ортиқ истеъмол қилмасликлари керак, деб айтди.
“Тарвуз ейиш шишлар билан оғриган кишилар учун фойдали бўлмайди. Шундоқ ҳам кўп миқдорда суюқлик тўпланади, тарвуз истеъмол қилиш - бу яна қўшимча суюқлик", - дея тушунтиради Захарченко.
Кимларга квас ичиш мумкин эмас?
Шифокор агар шиш пайдо бўлса, терапевтга мурожаат қилишни маслаҳат берди, чунки бу муаммо юрак етишмовчилиги ёки буйрак патологияси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Захарченко қизил, яхши пишган тарвузларни истеъмол қилишни тавсия қилади, чунки уларда буйракда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қиладиган моддалар мавжуд бўлиб, уни тозалашга ёрдам беради.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>