ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Айрим тоифадаги давлат хизматчилари мослашувчан иш режимига ўтиши мумкин. Бу борада Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фуқароларнинг фикрини билиш учун сўровнома ўтказмоқда.
Агентлик айни кунларда давлат хизматчиларининг иш вақти масаласини тадқиқ қилмоқда. Айтилишича, бу борада хорижий амалиётда ўзини оқлаган тажрибалар ҳам ўрганилмоқда.
“Сўровномада иш режимига оид муҳим саволлар ўрин олган ва у тизимни янада такомиллаштириш, давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда”, - дейилади хабарда.
Сўровнома аноним ўтказилади. Унда давлат хизматчилари ва хусусий секторда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиши мумкин.