“Олтин қалам” бош мукофоти совриндорига автомобиль берилади

2023 йилдан бошлаб “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача бўлган пул мукофоти билан тақдирланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. 2023 йилдан бошлаб “Олтин қалам” миллий мукофоти учун бош миллий мукофот сифатида – автомобиль қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июнь куни имзолаган қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ, 2023 йилдан “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари:
бош миллий мукофот учун – автомобиль;
1-ўрин учун – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм);
2-ўрин учун – БҲМнинг 175 баравари (52 млн 500 минг сўм);
3-ўрин учун – БҲМнинг 150 баравари (45 млн сўм);
12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм) миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
“Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар “Илҳом” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланади.