ДТМ: абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкин

Абитуриентларнинг онлайн рўйхатдан ўтиши билан боғлиқ масалаларга изоҳ берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев абитуриентларнинг онлайн рўйхатдан ўтиши билан боғлиқ масалаларга изоҳ берди.
Абитуриент my.dtm.uz ёки my.gov.uz сайтлари орқали тест синовини топширишда ўзига маъқул ҳудуд, фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача таълим йўналишини танлайди;
- агар абитуриентнинг имтиёзи бўлса, у имтиёзлар бўлимида автоматик равишда чиқади (агар чиқмаса, абитуриентга имтиёзни тақдим этган вазирлик ва идорага мурожаат қилиши керак);
- чет тиллари бўйича миллий ёки халқаро сертификат мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар абитуриент томонидан қўлда киритилади. Ушбу маълумотлар текширилади;
- абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкин (масалан, таълим йўналишини ўзгартириш, шу вақтда чет тилидан сертификат олса, уни киритиш, тест синови топшириш ҳудудини ўзгартириши мумкин).