ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда коронавируснинг яна тарқалаётгани ҳақида турли мазмундаги хабарлар пайдо бўлмоқда. Sputnik мухбири мазкур ҳолат юзасидан Эпидемиология ва юқумли касалликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Рустам Икромов билан суҳбатлашди.
Мутахассис айтишига кўра коронавирусга чалинаётганлар сони ошмоқда, лекин ҳозирча ниқоб тақиш брасида ҳеч ким тавси\ бергани й
“Статистик маълумотларга кўра, ҳақиқатан кунлик касалланаётганлар сони кўпайиб боряпти. Коронавирус пандемиясига қарши чораларни давом эттириш ва мутацияга учраган коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида, кўплаб чора-тадбирлар олиб борилмоқда”, - дейди Икромов.
- Ушбу вазиятда аҳоли яна тиббий ниқоб тақиб юришга мажбур бўладими?
"Ҳозирча жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш бўйича Республика махсус комиссиянинг қарори келмади, бироқ соғлиқни сақлаш ва эҳтиёткорлик юзасидан тиббий ниқобларни тақиб юришни маслаҳат берамиз", - дейди Рустам Икромов.
Мутахассис айтишига кўра, айни дамда коронавируснинг омикрон штамми кўпроқ учрамоқда. Касалликка чалинаётганлар орасида 90% - эмланмаган фуқаролар. Қолгани 10% - эса вакцина олганига 1 йилдан кўп бўлган, иммунитети паст фуқаролар ёки ҳомиладор аёллар ва болалардир.
“Шуни маълум қиламизки, хозирга қадар рўйхатга олинган барча вакциналар ўз самарасини кўрсатмоқда ва шу муносабат билан мамлакатимизда айнан шу вакциналардан фойдаланиш давом эттирилади”, - дейди Икромов.
Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 2022 йил 27 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240569 (+91) нафарни ташкил этган. Мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 181 055 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96 фоизга етган.