Маринадланган сабзавотлар қизилўнгач саратонига чалиниш эҳтимолини икки баробарга оширади, деб хабар берди Медикфорум.
Қизилўнгач саратони катталар орасида энг кенг тарқалган касалликлар орасида 14-ўринда туради. Бир қанча тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маринадланган сабзавотлардан ушбу саратонга чалиниш эҳтимоли ошади. Дарвоқе, бундай тадқиқотлар асосан Осиёда ўтказилган.
Тадқиқотларда шунингдек, тузланган сабзавотларнинг канцерогенлиги сабаблари ҳам кўриб чиқилган. Уларнинг экстрактлари мутаген ва трансформацион фаолликни кўрсатган, қизилўнгач эпителийсида гиперплазия ва дисплазия, кемирувчиларда ўсмаларни келтириб чиқарди.