ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия билан қайд этилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.
Айтилишича, республика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми (33,6%) МДҲ давлатларига тўғри келади.
Январь-май ойларида МДҲ давлатларининг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7%га камайди.
Бошқа хорижий давлатлар улуши эса мос равишда 2,7%га ошиб, 66,4%га етди.
МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси январь-апрель ҳолатига кўра 27,3%га ўсди ва 6,9 млрд долларни ташкил этди.
Экспорт – 32,4%га ўсди-1 2,4 млрд доллар
Импорт– 24,7%га ўсди- 4,5 млрд доллар
МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия (47,0%), Қозоғистон (25,4%) ҳамда Қирғиз Республикаси (6,3%) давлатлари билан қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-май ойларида 20,5 млрд долларни ташкил қилганди. Савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея, Германия ва Қирғизистон ҳиссасига тўғри келмоқда.