Ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Бугун -87 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович олтин медалга сазовор бўлди.
Никита финалда Иордания вакили Фаҳед Сбейҳини енгди.
Аёллар ўртасида +73 кг вазн тоифасида иштирок этган Светлана Осипова бронза медали билан чекланди.
Рафаловичнинг ғалабасидан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг олтин медаллари сони 3тага ( Улуғбек Рашидов ва Жасур Жайсунов) етди. Бу орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Жанубий Кореяни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга чиқиб олди.