Доктор Михаил Мяснянкин саратон ривожланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида гапирди. РИА Новости.
Шифокор кунгабоқар ёғида гўштни қовуриш натижасида канцерогенлар пайдо бўлишини таъкидлади, айниқса ёғни қайта ишлатилганда.
"Организмда таркибида кўп миқдордаги ёғ, калория, шакар бўлган маҳсулотлар бўлмаслиги керак. Бу маҳсулотлар патологияларни келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун организм саратон билан нормал кураша олмайди", - деб тушунтирди Мяснянкин.
Шифокорнинг сўзларига кўра, канцероген ёки минерал ўғитлар билан ифлосланган маҳсулотларнинг инсон саломатлигига зарарли таъсири кўрсатади.
"Канцероген каби таъсир қилувчи, айниқса жигар ўсмаси пайдо бўлишига олиб келувчи - спиртли ичимликлардан воз кечиш зарур", - дейди онколог.
Мяснянкин овқатланиш рационига кўпроқ кўкат, мева ва сабзавотларни киритишни тавсия қилди.