ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон боксчисига америкалик Ронни Риос рақиб бўлди.
Беллашувнинг дастлабки ярми тўлиқ Аҳмадалиевнинг устунлигида ўтди. 7-раундга келиб, Риос ҳам фаолликни оширди.
12-раундда Муроджон кетма-кет зарбалардан кейин рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Иккинчи нокдаундан кейин ҳакам жангни тўхтатиб, ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этди.
Бу ғалаба орқали Муроджон иккинчи енгил вазн тоифасидаги ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилди.