Санкт-Петербургда "Алвон елканлар" байрами бўлиб ўтди - видео

Битирувчиларга Россия президентнинг тилаклари ҳам етказилди ва таниқли яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедов уларнинг олдида нутқ сўзлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Санкт-Петербургда "Алвон елканлар" номли мактаб битирувчиларининг анъанавий битирув кечаси бўлиб ўтди.
Шу куни минглаб ўқувичлар Сарой мадонида тўпланишади ва "Россия" номли елканли кеманинг мушакбозлик остида Нева дарёсидан Фин кўрфазига чиқиб кетишини кузатишади. Бу тадбир рамзий маънода мактаб битирувчилари ота-онаси бағридан чиқиб катта ҳаётга қадам қўяётганини англатади.
Кечада шунингдек мактаб битирувчилари учун машҳур артистлар концерти бўлиб ўтди. Унда шоу-бизнес юлдузлари ва таниқли санъаткорлар Ханна, Люси Чеботина, Ваня Дмитриенко, Коста Лакосте, Hatters ва Полина Гагарина куйлади.
Ундан ташқари битирувчиларга Россия президентнинг тилаклари ҳам етказилди ва таниқли яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедов ҳам нутқ сўзлади.
Кечага махсус меҳмонлар - айни дамда ҳарбий ҳаракатлар содир бўлаётган Донбасс ҳудудидан келган мактаб битирувчилари ҳам таклиф қилинди. Улар орасида 40 нафар Мариуполлик битирувчилар ҳам бор. Улар ёзги таътилни ўтказиш учун Санкт-Петербургга келишди.
В Санкт-Петербурге прошел вечер выпускников "Алые паруса"