Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 24 июннинг асосий хабарлари

Россия, ДХР ва ЛХР қўшинларнинг муваффақиятли ҳужуми кўплаб Украина ҳарбийларининг қаршиликдан воз кечиш ва қурол топширишга ундамоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Донбассда ўтказилаётган махсус операция бўйича 24 июннинг асосий хабарларини маълум қилди.
Баёнотда айтилишига кўра:
сўнгги 5 кун ичида 11 та аҳоли пункти озод қилинди;
"Марказ" қўшинлари гуруҳи Украина қўшинларининг пухта тайёрланган мудофаасини ёриб ўтиб, душманни мағлуб этди ва Лисичанскни жанубдан тўсди;
Жанубий кучлар гуруҳи қуршовдаги Украина гуруҳини Горский "қозонида” мағлуб этишни якунлади, Горское ва Золоте аҳоли пунктлари озод қилинди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги;
️Украина қўшинлари Северодонецкдан янги, янада мустаҳкамланган позицияларга чекинади, улар аллақачон тегишли буйруқни олдилар, деди Киев томонидан тайинланган Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай;
️Херсондаги теракт оқибатида вилоят ёшлар ва спорт бошқармаси бошлиғи Дмитрий Савлученко вафот этди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, портловчи қурилманинг кучи 300 грамм тротилни ташкил қилган. Херсон маъмурияти раҳбари қотиллик Украина расмийларининг буйруғи билан диверсантлар томонидан содир этилганини айтди;
Россия Мудофаа вазирлиги Киевда янги провокация юз бериши мумкинлиги ҳақида эълон қилди: Украина жангарилари 19-асрда Одессадаги вабодан вафот этганлар қабристони ҳудудида артиллерия ва ёппасига ўт очиш реактив тизимларини тўплашмоқда;
️Макиевкада (ДХР) 21 июнь куни Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлган олти ёшли қиз Алина Гребенникова хотирасига ёдгорлик пайдо бўлди.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.