ТОШКЕНТ, 25 июнь - Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон ССР чемпиони, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва Бухенвальд концлагерида омон қолган тошкентлик Андрей Борзенко ёдга олинди. “Борзенко- тикан симлар орасидаги ринг”- атоқли боксчи ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси аввал Тошкентда, кейин эса 22 июнь куни Москвадаги “Музеон”да ташкил этилди.
Андрей Андреевич Борзенко
1920 йилда туғилган. Болалигидан боксга қизиққан. Спортчининг мураббийи ўзбек бокс мактаби асосчиси Сидней Жаксон эди. 1938-1939 йилларда Борзенко бокс бўйича Ўзбекистон ССР чемпиони бўлди.
Иван Фоминов в роли Андрея Борзенко в фильме "Борзенко: Ринг за колючей проволокой"
© Media Park Production
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, артиллериячи. 1941 йил сентябрь ойида Днепр қирғоғидаги жангларда асирга тушган. Икки маротаба қочишга ҳаракат қилган. Бунинг учун эса уни Германиядаги энг йирик концлагерлардан бири Бухенвальдга жўнатишган. 1937 йилдан 1945 йилларда у ерда 56 мингдан ортиқ маҳбус ҳалок бўлган. Одамлар қийноқлар, очлик, касаллик, жазолар ва улар устидан ўтказилган тиббий тажрибалар туфайли ҳалок бўлишган.
Андрей Борзенко омон қолган. Гарчи уни концлагерь маъмурияти ҳарбий асирлар ва маҳаллий жиноятчилар билан беллашишга мажбур қилишсада. Бундай беллашувларни нацистлар ўз кўнгилхушлиги учун ташкиллаштиришган ва “Халқаро скелетлар биринчилиги” деб номлашган. Бироқ Андрей Борзенко одатий бўлиб қолган ҳолни ўзгартирган- 80 дан ортиқ жангда ғолиб бўлиб чиққан.
Урушдан сўнг Борзенко она шаҳри Тошкентга келди ва шу ерда жарроҳлик бўйича таҳсил олди. Кейинчалик ёзувчи Георгий Свиридов Андрей Борзенко қаҳрамонлиги ҳақида ўзининг “Тикан симлар орасидаги ринг” номли китобида ёзиб ўтган. Асар Борзенконинг хотиралари асосида яратилган. Россиялик кинопродюсер Елена Геладзе ундан илҳомланиб ҳужжатли фильм суратга олишга қарор қилди.
Премьера фильма "Борзенко: ринг за колючей проволокой" в Москве
© Sputnik
Sputnik мухбири ушбу фильм продюсери Елена Геладзе билан суҳбат қилди.
“Яқин дўстим ва ҳампроюсерим Сергей Репейников менга “Тикан симлар орасидаги ринг” номли ажойиб китобни ўқишни тавсия қилди. Икки кунда уни ўқиб чиқдим ва Андрей Борзенконинг иродалилигидан ҳайратга тушдим. Китобни ўқиб бўлгандан сўнг бу инсон ҳозир қаерда эканлиги ҳақида маълумотлар йиға бошладим”,- дейди Геладзе.
Проюсернинг айтишича, Ўзбекистон Спорт вазирлиши кўмаги билан боксерни топишга муваффақ бўлишган. Спортчининг қариндошлари рухсати билан фильм ижодкорлари боксчи билан боғлиқ барча маълумотлар ва материалларни қидиришган ва ҳатто Борзенконинг мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ тутиб келган кундалигини топиб олишган.
Премьера фильма "Борзенко: ринг за колючей проволокой" в Москве
© Sputnik
“Кундаликни топиб олганимиз биз учун энг катта ҳодиса бўлди. Натижада фильмни спортчининг кундалиги асосида яратишга қарор қилдик”, - дейди продюсер.
Продюсернинг фикрларига кўра, айнан Ўзбекистондаги ҳаёт Андрей Борзенкога концлагердан омон қайтишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Премьера фильма "Борзенко: ринг за колючей проволокой" в Москве
© Sputnik
“Борзенконинг Ўзбекистонга муҳаббати баланд бўлган. Урушдан сўнг унга ҳатто Европада қолишни таклиф қилишади, аммо у Ватанига қайтиб келади. Деярли бутун ҳаётини Тошкент шаҳрида яшаб ўтади. Унинг фарзандлари ҳам Тошкентда истиқомат қилишади. Менимча, Тошкент боксчи учун куч манбаи бўлган”,- дея фикрларини билдирди продюсер.
Андрей Борзенко раҳбарлигида спорт билан шуғулланган одамлар, шунингдек, спортчининг ўғли билан интервью лавҳаларида Тошкент ҳам ўзгача шаклда намоён бўлган. Ўзбекистон ҳукумати ҳам фильм ижодкорларига катта ёрдам берган.
“Бизга ҳатто суратга олиш учун барча жараёнларда ёрдам берамиз дейишди. Шундай бўлди ҳам. Премьерани ташкиллаштириб беришди, одамларни йиғишди. Ўзбек фильми давлат фонди ҳам бизга кўмак берди. У ердан бизга Сидней Жаксон тасвирланган ноёб кадрлар билан бўлишишди. Бу лавҳалардан бошқа ҳеч қаерда фойдаланилмаган. Шунингдек, бизга Андрей Андореевичнинг ўзлари ҳакам ва мураббий эканлигида олинган кадрларни тақдим этишди”- дея сўзлаб берди Елена Геладзе.
20 июня в Ташкенте состоялась премьера документального фильма "Ринг за колючей проволокой" о советском боксёре из Узбекистана Андрее Борзенко.
© Foto : Медиа Парк Продакшн
Продюсернинг айтишича, фильм муваффақиятли чиққан- буни томошабинларнинг муносабатидан ҳам билса бўлади.
“Менга айтишларича, Адрей Андреевичнинг ўғли ҳатто йиғлаб юборган. Баъзи томошабинлар премьера пайтида кўз ёшларини тийиб туролмадилар. Фильм уларни таъсирлантирди”, - дейди у.
Айтиш жоиз, ҳужжатли фильмдан сўнг, Борзенко ҳақида бадиий кино яратиш режаси ҳам йўқ эмас.
“Аммо бироз кейинроқ, - дейди Геладзе.- Бадиий фильмда биз тўқималардан фойдаланишимиз мумкин. Бунда эса биз реал воқеаларни тасвирга олишга ҳаракат қилдик. Бу фильм- воқеаларнинг ҳужжатли хроникаси. Биз ҳатто Бухенвальдаги архив кадрлардан ҳам фойдаланганмиз”.
Премьера фильма "Борзенко: ринг за колючей проволокой" в Москве
© Sputnik