Конституциявий қонун лойиҳаси муҳоқамага қўйилади - Халқ сўзи

Конституциявий қонун лойиҳаси "Халқ сўзи" газетаси ва мeningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Конституциявий қонун лойиҳаси 25 июнь кунидан "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида умумхалқ муҳокамасига қўйилади.
Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун 25 июнь куни "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилинади, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларни 1341 қисқа рақами, taklif@meningkonstitutsiyam.uz ва taklif@2022.uz электрон почта манзиллари орқали ёки бевосита Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этишингиз мумкин.
Маълумот учун, "Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ Ўзбекистонда қабул қилинаётган ҳар қандай янги қонун умумхалқ муҳокамасига қўйилиши керак.