Олимлар археологик объектларни сақлаб қолиш учун полимер яратишди

Полимер эритмаси тош, суяк ёки ёғочлар асосидаги археологик объектларни консервациялаш ва тиклашда ишлатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар томонидан археологик объектларни консервациялаш учун полимер эритмасини олиш технологияси ишлаб чиқилди.
Эритма тош, суяк ёки ёғочлар асосидаги археологик объектларни консервациялаш ва тиклаш (реставрация)да ишлатилади.
Объектларга эритмалар билан ишлов бериш улар юзасининг ташқи кўринишини ўзгартирмаган ҳолда 1.8-2.2 баробар мустаҳкамланишига олиб келади.
Полимер радикал полимерланиш ёки акрил мономерларининг сополимерланиши орқали олиниб, органик эритувчилардаги эритмалар шаклида қўлланилади.
Ишлаб чиқилган технология археологик объектларга сингдириш ва уларни елимлаш учун белгиланган молекуляр массали полибутилметакрилатни синтез қилишни кўзда тутади.
Хабарда айтилишича, маҳсулотни партиялаб ишлаб чиқариш буюртмаларга мувофиқ амалга оширилади.