Диёра Келдиёрова “Катта дубулға” турнирида олтин медалга сазовор бўлди

Спортчига ҳал қилувчи беллашувда россиялик Алеся Кузнецова рақиблик қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Диёра Келдиёрова икки карра “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мўғулистонда старт олган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунига етиб бормоқда.
Турнирнинг илк куни Ўзбекистон жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Унда Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Спортчига ҳал қилувчи беллашувда россиялик Алеся Кузнецова рақиблик қилди. Беллашувда Келдиёрова ғалаба қозонди ва “Катта дубулға” турнирларининг икки карра ғолибига айланди.
Айтилишича, Диёра Келдиёрова Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 500 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди.