27 мамлакатнинг ҳаммаси рози бўлиши учун кўп ҳаракат қилиш керак бўлди, гарчи номзодлик мақоми иттифоққа аъзо бўлишни кафолатламаслиги аниқ бўлсада. Бунинг учун Туркиянинг чорак асрлик тажрибасини эслатиб ўтиш кифоя. Бундан ташқари, ишонч билан айтиш мумкинки, Украина ҳеч қачон ЕИнинг бир бўлаги бўла олмайди. Бироз аввалроқ европалик бўлган кўпчилик элитага ҳам бу тушунарли бўлди.
Аммо ҳозир улар ўзларини “рус тажовузига қаттиқ қаршилик кўрсатаётган қаҳрамон Украина”ни сиёсий ва руҳан қўллаб-қувватлаётгандек тутишмоқда ва номзодлик мақомининг берилиши (ҳатто ЕИга аъзо бўлиш учун ўн йиллаб кетишга оммавий ишонтиришга ҳаракат қилишганда ҳам) тўғри йўл бўлишини айтишмоқда. Ва Москвага: бу бизнинг потенциал ҳудудимиз, қочинг ундан, бизда унинг ҳақимиз бор деган сигнални бермоқда. Айнан шу Украинада содир бўлаётганларнинг асл сабаби ҳисобланади- Европа, Ғарбнинг бошқаларникига иддаоси.
Гарчи Владимир Путин яқинда Петербургда бўлган форумда Украинага номзод мақомини бериш борасида четланиб жавоб берган бўлсада, -яъни, бу бизнинг ишимиз эмас, чунки бу ҳарбий блок эмас- тушунарли бўлдики, Россия Европанинг Украина ҳудудига даъво қилишини бефарқ эмас. Бундан ташқари Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида ассосиация шартномасини имзолашга тайёргарлик Украинанинг Европа ва Россия ўртасидаги мувозанатининг сабр-косасини тўлдирган охирги томчи бўлди.
2013 йилнинг кузида Путин Януковични ассосиация келишуви имзоланишини кейинги қолдиришга ишонтирди ва ҳаммаси бошланди: Майдан, давлат тўнтариши, Қрим ва Донбасс. Дарвоқе, ассосиация шартномаси янги ҳукумат томонидан 2014 йил март ойида имзоланган (иқтисодий қисми- июнь ойида), яъни улар “Европа танлови”ни белгилашга шошилишган.
Аслида эса Украинани шундоқ ҳам ҳеч ким ЕИда кутаётгани йўқ эди - ва масала у ерда унинг қандайдир кўрсаткичларга тўғри тайёр бўлмаганида эмас. Асосий сабаби битта: Европа Украина бегонаники эканини тушунади. Бегона цивилизация, бегона геосиёсий майдон, боз устига, нафақат бегона, балки бегонанинг бир қисми. Яъни, албатта Европа рус дунёсининг бир бўлагига таъсир доирасини қўшишга қарши бўлмас эди, (таркибига эмас, бу узоқ келажак масаласи), бироқ буни Россия билан муносабатларнинг бузилиши, қолаверса, у билан уруш ҳисобига бўлишини истамаган. Ҳарбий операция бошланган тўрт ойдан буён нималар ўзгарди?
Ахир Европа Россиянинг доим ўзиники бўлганларни қайтаришга келишига амин бўлмаганми? Наҳотки ҳозирги украин давлатчилигининг қаршилик кўрсатаётгани уларнинг Россияни нафақат пропаганда йўли билан, балки реал характерда мағлуб этиш иштаҳасини қўзғатиб юборган? Ва Европа нафақат Украинани ҳозирги ҳолатида сақлаб қолишига, балки уни бутунлай Россиядан узиб олишга, Европа ва рус олами чегараларининг ўзгаришини мустаҳкамлашга қодир эканлигига ишонганми? Буни агар катта славян биродарларига нисбатан норози бўлиб юрган поляклар қилганда тушунса бўлар эди. Аммо қандай қилиб ғарбий европаликлар, немислар, французлар, Европанинг шарққа қараб кенгайиши бефойда эканини бир неча бор англанганлар, қандай қилиб бунга умид қилишлари мумкин?
Агар бу саволларни кимгадир бериш мумкин бўлганда, принципиал аҳамиятга эга бўлар эди. Аммо, ҳозирги Европа уларга жавоб бера олмайди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин қитъанинг асосий халқи немислар ўзларининг геосиёсий ва мафкуравий суверенитетини йўқотганда, Европа манфаатлар гаровига айланди- англо-саксонлар унинг устидан назоратини кучайтирди, ўз шакли ва кучларини ўзгартирди, аммо унинг курсини белгилаб берадиган ягона омил бўлиб қолди. Геосиёсий, ҳарбий ва мафкуравий қарамлик Европага ҳақиқатдан ҳам мустақил танлов қилиш ҳуқуқини бермайди, гарчи Европа Иттифоқини яратиш бўйича иш эртами-кечми эски дунё суверенитетини давлат миқёсида эмас, балки қитъавий даражада тиклашга олиб келиши мумкин эди.
Бундай суверен Европа Россия билан душман бўлмаган, ундан ҳам яхшироғи, яхши қўшничилик алоқалари орқали пайдо бўлиши мумкин эди. Россияни шунчаки эътиборга олмаслик, боз устига Европадан яккалаш мумкин эмас. Буни барча ақлли стратеглар тушунар эди - ҳатто Ғарбга гегемонистик мойиллиги бор деб қаралган Совет Иттифоқи билан муносабатда бўлганлар ҳам. Бироқ, СССР Шарқий Европа устидан назоратни ўзининг коммунистик мақсадлари билан эмас, балки “жамланган Европа”нинг ҳалокатли ҳужумини қайтара олганидан сўнг олган эди. Иттифоқ парчалангандан ва бизнинг Шарқий Европадан кетганимиздан сўнг ўзаро манфаатли муносабатларни қуришга ҳеч ким ҳалақит бермаётган эди. Фақатгина европаликларнинг битта қоидага амал қилиши билан албатта. Тарихий Россия бўлмиш СССРнинг парчаланишини бизнинг устимиздан ўз ғалабаси деб қабул қилишига ҳамда Европа ва рус дунёси чегараларини қайта кўриб чиқишга нима халақит берган эди? Бунга имкон бор эдими? Ҳа, бор эди, қачонки Европа мустақил бўлганида. Бироқ, афсус Атлантика назорати (нафақат НАТО орқали, балки ЕИда Атлантикага мойил кадрлар туфайли) миллий хотира ва европаликларнинг миллий манфаатларидан ҳам устун келди.
Натижада ЕИни Украинага нисбатан ўз иддаоларини белгилаб олишга ва Россиянинг ҳудудида можаролар бошлашига мажбур қилишди. Бу Европа-Россия муносабатларига путур етказди. Ва бунинг учун Европа қандай мукофот олади? Украинаними ёки унинг қолдиқлариними? Йўқ, Россия ҳеч қачон бунга йўл қўймайди, чунки ЕИнинг англо-саксонларнинг Москвага қарши ўйинларида қўғирчоқ бўлиб бораётганини яхши тушунади.
Эҳтимол, ЕИ “рус тажовузи”га қарши бирлашиб ҳеч бўлмаганда ўз бирлигини мустаҳкамлар? Аммо бу бирлик Россиядан қўрқиш асосида узоқ тура олмайди- қачонки ғарбий Европа мамлакатлари пасайишини бошлаганда, бизнинг мамлакатимиз билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилиб қолишади. ( ҳеч қандай русофобия йўқ, шунчаки бизнес). Ва уларга эса шу ернинг ўзида ЕИнинг русофоб фракцияси (англо-саксонлар томонидан қўллаб-қувватланадиган) босим ўтказишни бошлайди. Устига-устак нафақат рус мавзуси бўйича, балки умуман евроинтеграция принциплари бўйича босим ўтказишни бошлашади.
Ва энг керакли савол: нега Европа Украинага иддао қилиши керак, ахир уни қўлга киритиш имкониятлари йўқку? Жо Байден сешанба куни айтишича “қайсидир босқичида бу кутиш ўйинларига айланиб кетади - яъни россияликлар чидай олганига, европаликлар чидай олмаслиги мумкин”. Аммо бунда ҳеч қандай интрига йўқ, чунки ставкалар принципиал тарзда турлича. Россия ўзиники бўлганларини қайтариб оляпти, Европа эса бировларнинг ўйинини ўйнаяпти (ва буни ўзи тушунади ҳам), бировникига иддао ҳам қилади (ва бу ҳеч қачон уники бўлишига ишонмасада). Ким бу ерда кўпроғига чидашга тайёр? Ким охиригача боради? Агар Европа ҳозир бу саволга тўғри жавоб беришни истамаса ёки жавоб бера олмаса, унда у билан ҳеч нима ҳақида гаплашишга ҳожат йўқ.