Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлашга мажбур бўлди – Япония депутати

Россия - Украина можаросида Минск келишувлари бажарилмагани учун Киев ҳам жавобгар, дейди япониялик депутат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. Ҳар қандай можарода, жумладан, Украина воқеаларида ҳам ҳар икки томон айбдор. Ҳозир ҳамма Москвани ҳарбий ҳаракатлар бошлаганликда айбламоқда, бироқ Минск келишувларини бажармагани учун Киев ҳам жавобгар, деди Япония парламенти юқори палатаси депутати Мунэо Судзуки РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда вазиятни бир томонлама ёритиш муаммоси бор, яъни, жанговар ҳаракатлар бошлангани қораланади, бироқ вазиятнинг тарихи ва сабабларига холис баҳо берилмайди.
“Ҳозир дунё, жумладан, оммавий ахборот воситалари ҳам худди шу йўналишда, қарама-қаршиликни қиздириш томон кетмоқда. Бундай давом этиб бўлмайди. Менимча, (Россия президенти Владимир) Путин махсус ҳарбий операцияни бошлашга мажбур бўлди. Ва давлатингиз манфаатларини ҳимоя қилиш учун бу ҳақда совуққонлик билан ўйлашингиз керак. Ҳозир умумий тенденция шундан иборатки, давлат ёки унинг ҳудуди суверенитетига куч билан тажовуз қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш ҳисобланади. Ҳатто БМТ ҳам шундай резолюцияни қабул қилган. Менимча, бунинг сабаби бор эди”, деган Судзуки.
Сиёсатчи Украина бир неча йил аввал имзолаган ваъдаларини бузганини эслатган.
“Путин нега бундай йўл тутди? 2014 йилда Минск-1 жараёни бошланди. 2015 йилда Минск-2 бўлиб ўтди. Бу келишувларга қайси томон амал қилмади? Бунда, менимча, Украинанинг жавобгарлиги оғир. Бу ҳақда эса умуман гапиришмайди ва муҳокама қилишмайди. Менимча, бу ёндашув холис эмас.
Мен бетараф бўлишга ҳаракат қиламан. Японияда “жанжалда иккаласи ҳам айбдор” деган нақл бор, жанжалда жавобгарлик ҳам, жазо ҳам икки томонга тушади. Яъни, буни биринчи бошлаган ноҳақ, лекин бунга сабаб яратган ҳам жавобгардир. Ўйлайманки, мана шу мақол шу ўринда мос тушади”, деб таъкидлайди депутат.
Маълумот ўрнида, Судзуки катта тажрибага эга сиёсатчи: бу йил унинг парламент аъзоси бўлганига 40 йил тўлади. Ҳозирда у парламентнинг юқори палатасида “Ниппон исин” (Япония янгиланиш партияси) вакили. У маҳаллий сиёсатда Россия билан тинчлик шартномасини имзолаш ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириштарафдорлиги билан машҳур. Судзуки Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга тез-тез маслаҳат бериб турарди. Абэ даврида Россия ва Япония ўртасидаги алоқалар жуда жадал ривожланди.