Бу қизиқ

Олимлар умрни узайтиришнинг энг оддий усулини маълум қилишди

Тўйимли кечги овқатдан воз кечиш билан умрни 35%га узайтириш мумкин - ОАВ.
Sputnik
Тўйимли кечги овқатдан воз кечиш ва кам калорияли овқатланиш умрни узайтириш мумкин. Бу ҳақида Science журналига таяниб Express нашри хабар беради.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, овқатланиш тартибини аниқлаштирмоқ лозим. Яъни, бунда нонушта ва тушлик анча тўйимли, кечги таом порцияси эса камроқ бўлиши керак. Шунингдек, аввалги тартибдан анча олдинроқ овқатланиш керак. Таомланиш вақтининг ўзгариши ёш ўтган сайин яллиғланиш жараёнларини олдини олиши мумкин, дейди шифокорлар.
“Калория чеклаш ҳам умрни узайтиради, аммо бунинг қандай таъсир қилиш механизмлари яхши ўрганилмаган”, - дейилади тадқиқот хулосасида.
Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, юқорида келтирилган усуллар тана вазнига боғлиқ эмас.