Ҳаж зиёратчилари учун янги мобил илова ишга тушди

“Ҳаж қўлланмаси” мобил иловасида ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари баён этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Ҳаж сафари зиёратчилари учун “Ҳаж қўлланмаси” мобил иловаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича,иловада ҳаж зиёрати одоблари, унинг фарз амалларини бажариш тартиб-қоидалари, дуолар, Саудия Арабистонида жорий этилган янги тартиб-қоидалар, аэропорт, меҳмонхоналарда нималарга эътиборли бўлиш кераклиги каби масалалар батафсил баён этилган.
Илова қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
· “Ҳаж қўлланмаси”
· “Ҳаж дуолари”
· “Сафарга тайёргарлик”
· “Ислом тарихига оид жойлар”
“Ҳаж қўлланмаси” мобил иловасини GooglePlay ёки AppStore орқали юклаб олиш мумкин.