ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Халқаро футбол федерациясининг янги рейтингида 6 та пағона юқорилаб, 77-ўриндан жой олди.
Аёллар миллий терма жамоаси ҳам бу галги рейтингда юқорилашга муваффақ бўлди. Мидори Хонда бошқарувидаги жамоа рейтингда 46-ўринга кўтарилди.
Умумий рейтингда Бразилия, Бельгия ва Аргентина терма жамоалари кучли учликка кирди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида очколар кўрсатгичи юқори 3-жамоа бўлди.
27 Украина
35 Россия
77 Ўзбекистон
82 Грузия
92 Арманистон
95 Қирғиз Республикаси
Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчиликни эгаллади.
77 Ўзбекистон
95 Қирғиз Республикаси
108 Тожикистон
114 Қозоғистон
135 Туркманистон
Маълумот учун, март ойида Сречко Катанес жамоаси ФИФА рейтингида 83-ўринда эди.